"Олтиариқ туманини коррупциядан ҳоли худуд








Жорий йил май ойи бошида туман ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтган эди. Ушбу мажлис баёнига кўра "Олтиариқ туманини коррупциядан ҳоли худудга айлантириш" юзасидан йўл харитаси тасдиқланиб ижрога қаратилган.
Олтиариқ туман ҳокимлигида мазкур йўл харитасида белгилаб берилган вазифа ва топшириқларнинг ижроси юзасидан таҳлилий мулоқот ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори ўринбосари У.Мавлянов, туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган рахбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар рахбарлари иштирок этди.
У.Мавлянов туманда коррупцияга қарши кураш борасида ҳокимлик ҳамда мутасадди идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлади. Шу билан бирга камчиликларни бартараф этиш, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

"Zukko kitobxon" tadbirlari o'tkazildi.

Фуқаролар муаммосига ечим — навбатдаги сайёр қабул

