Вилоят худудида “Хавсиз ва обод юрт” профилактик тадбири доираси




жорий йилнинг 26 май куни Олтиариқ туман ИИБ, туман Прокуратураси ва ЖИБ Олтиариқ туман Суди билан хамкорликда туман ИИБ Пробация гурухи хисобида турган назорат остидаги шахслар иштирокида суд ўтказилиб, туман ИИБ рахбари томонидан киртилган тақдимномалар қаноатлантирилди. Тайинланган жазони ўташ тартиб қоидаларига амал қилган холда жазо ўтаётган 10 нафар маҳкумлар тайинланган жазодан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан аввал шартли озод этилди. Бундан ташқари Олтиариқ туман Суди раиси Б.Эргашев томонидан "Пробация тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар бўйича қатнашувчиларга тушинчалар бериб, қайта жиноят содир этмаслиги агар шахс қайта жиноят содир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида оғирроқ жазо тайинланиши тўғрисида огохлантириб ўтди. https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш - устувор вазифа

Олтиариқ туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди