Олтиариқ туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди








14-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика ишчи гуруҳининг Олтиариқ, Риштон ва Бағдод туманларининг аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Туманлардаги Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамда бошқа қатор марказий идора ва ташкилотлар масъул раҳбарлари, шунингдек, вилоят ва туман ҳокимликлари мутасаддилари иштирок этди. Қабул жараёнида фуқароларнинг тадбиркорлик учун банк кредити олиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари, ички йўллар, субсидиялар, уй-жой таъмирлаш, электр тармоқлари, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий-маиший, ҳуқуқий ва бошқа мурожаатлари эшитилди. Мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилиб, айримлари жойида ҳал этилди. Муддат талаб этувчи масалалар ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

Вилоят худудида “Хавсиз ва обод юрт” профилактик тадбири доираси

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш - устувор вазифа