Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙИТ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН САҲОВАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-04-15 15:09:25    561

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Маҳалла уюшмаси томонидан жойларда муборак Рамазон ойи ва Хайт байрами арафасида кўплаб инсонларнинг кўнгилларини шод этиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда.


Хусусан, ота-она меҳридан махрум бўлган болалар, вояга етмаган ёшларнинг бир гуруҳи байрам арафасида йўқланиб, "бир пиёла чой" ташкил этилди. Ёшлар билан биргаликда савдо расталарини айланиб, ўзлари ёқтирган кўринишдаги кийим-кечаклар ҳамда китоблар харид қилинди.

Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев болаларни Хайит байрами билан табриклаб, ўқиш ва ишларида муваффақият тилади.

Байрам совғасидан мамнун бўлган йигит-қизлар туман ҳокими ҳамда тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.