Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАҚОБАТНИНГ САМАРАСИ
2023-01-30 16:00:06 218
Олтиариқ туманида аҳоли истиқомат қилувчи кўп қаватли уйлар сони 160 тадан ортди. Бу ўз навбатида улардаги хонадонларга хизмат кўрсатиш, коммуникация тизимини самарали ишлашини ташкил этишдаги ишлар кўламини янада ривожлантиришни талаб этади. С. Мирзаматов раҳбарлигидаги "Бошқарув сервис компанияси" кўп қаватли уйларга ана шундай техник хизматлар кўрсатади. Аҳоли хонадонларидан кунлик маромда турли маиший чиқиндилар тўпланиб, кўп қаватли уйлар ховлисида туриб қолмаслик чоралари кўрилмоқда. Компания тасарруфидаги 16 та беш қаватли уйларнинг маиший чиқиндиларини ташиб кетиш учун рақобатчи сифатида "Комфорт хизмат 777 МЧЖ" билан аҳоли ўртасида шартномалар тузилди. Натижада электроскутер-мотороллер ёрдамида ҳар куни чиқиндилар олиб кетилиб, уйлар ховлисида ахлат яшиклари ва уюмлари нохуш кўриниш хосил қилишини олди олинди. Айниқса, ёз мавсумида атроф-муҳитнинг мусаффолигини таъминлашнинг аҳамияти катта.