Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РАҚОБАТНИНГ САМАРАСИ

×

 2023-01-30 16:00:06    114

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманида аҳоли истиқомат қилувчи кўп қаватли уйлар сони 160 тадан ортди. Бу ўз навбатида улардаги хонадонларга хизмат кўрсатиш, коммуникация тизимини самарали ишлашини ташкил этишдаги ишлар кўламини янада ривожлантиришни талаб этади. С. Мирзаматов раҳбарлигидаги "Бошқарув сервис компанияси" кўп қаватли уйларга ана шундай техник хизматлар кўрсатади. Аҳоли хонадонларидан кунлик маромда турли маиший чиқиндилар тўпланиб, кўп қаватли уйлар ховлисида туриб қолмаслик чоралари кўрилмоқда. Компания тасарруфидаги 16 та беш қаватли уйларнинг маиший чиқиндиларини ташиб кетиш учун рақобатчи сифатида "Комфорт хизмат 777 МЧЖ" билан аҳоли ўртасида шартномалар тузилди. Натижада электроскутер-мотороллер ёрдамида ҳар куни чиқиндилар олиб кетилиб, уйлар ховлисида ахлат яшиклари ва уюмлари нохуш кўриниш хосил қилишини олди олинди. Айниқса, ёз мавсумида атроф-муҳитнинг мусаффолигини таъминлашнинг аҳамияти катта.