Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТИНЧЛИК БОР ХОТИРЖАМЛИК БАРҚАРОР
2022-09-03 09:10:05 327
Олтиариқ туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик ҳизмати билан ҳамкорликда туманнинг қўшни республика билан чегара худудларида аҳоли тинчлиги ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш, айниқса, тунги вақтларда осойишталикни таъминлаш мақсадида узлуксиз назоратни таъминламоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида фуқароларнинг эмин-эркин харакатланиши ҳамда байрам кечалари ва оммавий тадбирлар ўтказилишида хавфсизликни таьминлаш учун чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Файзиев, ИИБ профилактика инспекторлари С. Ахматқулов, У. Эшбоев, Ж. Ибрагимов, Ф. Хайдаровлар иштирокида Бўрбонлиқ ва Катпут қишлоқлари маҳалла ва гузарларида, жамоат жойлари ва чегара муҳофаза худудига яқин жойларда кучайтирилган тунги навбатчилик ташкил этилди.
Зилол, Шалола, Катпут, Толкўча маҳалла фуқаролар йиғинларида кўчаларни тунги ёритилиши, жамоат жойлари ва умум фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, газ, электр, ичимлик суви ҳамда суғориш тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш чоралари кўздан кечирилмоқда. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, дўконлар, кучма бозорчаларда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Вояга етмаганларни тунги назоратсизлик холатларини олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот қилинмоқда. Кузатув камераларидан фойдаланишнинг самарали жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Тинчлик ва барқарорлик доимий огохликни талаб етади.