Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТИНЧЛИК БОР ХОТИРЖАМЛИК БАРҚАРОР

×

 2022-09-03 09:10:05    232

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туман ҳокимлиги,  туман Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик ҳизмати билан ҳамкорликда туманнинг қўшни республика билан чегара худудларида аҳоли тинчлиги ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш, айниқса, тунги вақтларда осойишталикни таъминлаш мақсадида узлуксиз назоратни таъминламоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида фуқароларнинг эмин-эркин харакатланиши ҳамда байрам   кечалари ва оммавий тадбирлар ўтказилишида хавфсизликни таьминлаш учун чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Файзиев, ИИБ профилактика инспекторлари С. Ахматқулов, У. Эшбоев, Ж. Ибрагимов, Ф. Хайдаровлар иштирокида Бўрбонлиқ ва Катпут қишлоқлари маҳалла ва гузарларида, жамоат жойлари ва чегара муҳофаза худудига яқин жойларда кучайтирилган тунги навбатчилик ташкил этилди.

Зилол, Шалола, Катпут, Толкўча маҳалла фуқаролар йиғинларида кўчаларни тунги ёритилиши, жамоат жойлари ва умум фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, газ, электр, ичимлик суви ҳамда суғориш тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш чоралари кўздан кечирилмоқда. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, дўконлар, кучма бозорчаларда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Вояга етмаганларни тунги назоратсизлик холатларини олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот қилинмоқда. Кузатув камераларидан фойдаланишнинг самарали жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Тинчлик ва барқарорлик доимий огохликни талаб етади.