Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон ифторликлари ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ҚАДРЛАНМОҚДА

×

 2023-03-31 07:55:25    142

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ифторликлари 
ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ҚАДРЛАНМОҚДА
Муқаддас динимиз ва миллатимизга хос  қадриятлар Давлат томонидан мунтазам қўллаб-қувватланмоқда. Президент ташаббуси билан Наврўз байрами арафасида мамлакат бўйлаб саҳоват тадбирлари ўтказилганди. Анъанани давом эттириб, Рамазон ойида туман ҳокимлиги,  Сектор ва МФЙлар томонидан ифторликлар ўтказилмоқда. Олтиариқ тумани 1-Секторидаги "Осиё" тантаналар саройида эҳтиёжманд оилалар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" рўйҳатидагилар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ифторлик тадбири ўтказилди. Файзли дастурхон атрофида рўзадорлар оғиз очиб, эл-юртни дуо қилишди. Маҳалла ва кўчларда амалга оширилаётган ободончиликлар, фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун мамнуният билан шукрона айтишди.Бош имом-хатиби қуръон тиловат қилди. Ҳамма биргаликда юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака, ишларга ривож тилади.Имконияти чекланган фуқаролар хонадонига ифторлик таомлари етказиб берилди.