Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мирфозилда янги маънавият кутубхонаси очилди

×

 2023-03-15 09:11:16    150

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрь кунги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида ёш авлодни илм-маърифатли бўлиши, салоҳиятли кадрларни тарбиялашда китобхонликнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланган. Айниқса, тарбия маскани бўлган маҳаллада зиёли қатламни кўпайиши учун раҳбарлар ва фаоллар томонидан ҳам амалга оширилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Президентимиз ҳар бир маҳаллада, фуқаролар йиғинлари қошида кутубхоналар ташкил этилиши ва аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этилиши долзарб масала эканлигини айтиб ўтдилар. Мурожаатномадан келиб чиқиб Мирфозил маҳалла фуқаролар йиғинида янги “Маҳалла-маънавияти кутубхонаси” ташкил қилинди. Бугун ушбу зиё масканини очилиши тадбири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходимлари ва туман ҳокимлиги матбуот котиби ўз номларидан китоблар совға қилишди.