Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲКУМЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

×

 2022-06-30 17:45:05    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 14 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.


Олтиариқ туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 14 нафар маҳкумларни жазосини муддатдан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномаси судда кўриб чиқилди. 

Туман суди томонидан 14 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари озод қилинди.

Жорий йилда Президентимиз томонидан судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан туман судининг раиси Б.Эргашев тушунтиришлар бериб ўтди ва барча берилган саволларга жавоб берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat