Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА “RAINBOW ACADEMY” SMART ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДАГИ STEAM БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-30 09:12:25    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманининг салоҳиятини инобатга олган ҳолда ҳамда ҳудудда Учинчи Ренессанс даврининг ташаббускор, инноватор, SMART мақсадларига эга замонавий экомуҳитда янги авлодни тайёрлаш, замонавий билим бериш, янги соҳаларни кашф этишда кўмаклашиш ва илм-фанга ёш давридан жалб этишга қаратилган инфратузилмани яратиш билан бирга, ёшларни жажжи ҳаётлари давридан ривожланган давлатларнинг долзарб технологияларини намойиш этиш, бўлажак маҳаллий ва хорижий STEAM йўналишлари бўйича бўлиб ўтадиган мусобақа ва олимпиадаларга чуқурлашган курслар орқали тайёрлаш мақсадида “Rainbow Academy” SMART технологиялари асосидаги STEAM боғча ташкил этилди.


Мазкур боғчани яратишда илғор давлатлар тажрибаси назарда тутилган бўлиб, унда Корея Республикаси, Швеция, Туркия ва Япониянинг методикалари қўлланилган. Биринчи ўринда Фан, технология, муҳандислик, санъат ва математикага (STEAM) асосий урғу берилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд сўмга тенг бўлиб, вазирлик томонидан 1,5 млрд сўмлик замонавий ўқув ускуна ва конструкторлар билан жиҳозланиб, тадбиркор ҳисобидан эса 2,5 млрд сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айни дамда вазирлик томонидан назарда тутилган жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда ва тез орада боғчанинг барча бурчакларига ўрнатилади. 

Бугунги очилиш маросими Халқаро болалар кунига бағишланди. Кейинги босчиқларда, мазкур ҳудуд таълим кластери фаолиятни йўлга қўйиб, замонавий касбларни ўргатиш курслари орқали қамровни кенгайтириш кўзда тутилган. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat