Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛИГИГА САЙЛОВЛАР ЯКУНЛАНДИ

×

 2022-05-27 18:24:29    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни, 2022 йил 16 мартдаги Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловларни ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилди.


Сайловга тайёргарлик жараёнида тузилган Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда, раислик лавозимига олий маълумотга эга, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар номзод қилиб кўрсатилди.


Сайловларда номзодлар барчани ўз дастури билан таништирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилди.

 Ўтказилган сайловда 72 нафар маҳалла раиси сайланди. Уларнинг 17 нафари амалда раислик вазифасини бажариб келган ва 55 нафари янги маҳалла раисларидир.

Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими томонидан маҳалла раисларининг келгуси ишларига омад ва зафарлар тиланди. Шунингдек, улар маҳаллалар ривожига катта ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat