Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЧИҚ ОСМОН ОСТИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2022-05-26 16:25:57    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.


Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, туман ҳокими Ш.Турдалиев бошчилигида тумандаги сектор раҳбарлари Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган истироҳат боғида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Унда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Сектор раҳбарлари ҳар бир масалани мурожаатчилар ва ҳудудий масъуллар билан бирга очиқ муҳокама қилиб, қонуний-адолатли ҳал қилиш учун бор куч-имкониятни сафарбар қилдилар. Айниқса, бу жараёнда ижтимоий ҳимояга муҳтож кўплаб инсонларнинг даволаниш, саломатлигини тиклаш, бандлик билан боғлиқ муаммолари ҳал бўлди. Шунингдек, қабулларда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қатор муаммоларга ҳам ечим топилди.


Туманнинг Янгиҳаёт МФЙ Турон кўчаси 9-хонадонда яшовчи Адҳамжон Вакиловнинг турмуш ўртоғи мазкур сайёр қабулда иштирок этиб, турмуш ўртоғи Афғон жангчиси эканлиги ва унга ногиронлик аравачаси зарурлигини билдириб, амалий ёрдам сўради. Олтиариқ туман ҳокими ташаббуси билан шу ернинг ўзида ногиронлик аравачаси олиб келиниб, А.Вакиловга етказилди. Фуқаро бу эътибордан мамнун бўлиб ўз миннатдорчилигини билдирди.


Сайёр қабулда 84 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг ўндан ортиғи жойида ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди ҳамда аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat