Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГ СОЧДИ

×

 2022-05-25 12:16:58    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда яна бир ўқув йили тугаб, умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади. Битирувчи ўғил-қизларга 11 йиллик қадрдон масканлари, ота-онасидек азиз ва қадрли бўлиб қолган устозлари, синфдошлари билан хайрлашиш осон эмас. Бугун ҳар бир битирувчининг кўзида ҳам севинч, ҳам айрилиқ ёшлари...


Улар жонажон мактаби бағридан учирма бўлиб, катта ҳаёт остонасига қадам қўймоқда. Олтиариқ туманидаги барча таълим муассасаларида дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон соладиган, бир умр эсда қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. 

Ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги 24-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Мактаб битирувчиларига давлатимиз раҳбарининг йўллаган табриги улар қалбида унутилмас таассуротларга бой ва ёдда қоларли бўлди.

Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев мазкур таълим масканида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Улар билан суҳбатлашиб, йигит-қизларнинг орзу-ниятлари, мақсадлари билан танишди.


Шунингдек, бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.

Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга келгуси иш ва ўқишларига омад ва зафарлар тиладилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat