Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТЎРТ НАФАР ОЛТИАРИҚЛИК НУРОНИЙЛАР КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 

×

 2022-05-21 17:22:02    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4906-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3133-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан бир гуруҳ юртдошларимиз "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.


Тақдирланганлар орасида бир гуруҳ олтиариқлик меҳнат фахрийларининг ҳам борлиги барчамизга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди.

Хусусан, 

Розиқов Машрабжон Абдураҳмонович, Раҳмонов Ҳалимжон Исмоилович ва Юлдошев Набижон Мирзаевичлар II-даражали,

Турғуной Атақулов 3-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан мукофотландилар. 

Тақдирланганларга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилади.

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз олтиариқлик нуронийлар!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat