Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТАДОРИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2022-05-18 21:01:04    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тумандаги “Нуробод” МТП МЧЖда ғалла ўрим-йиғимини қизғин ва уюшқоқлик билан олиб бориш ва техникаларни мавсумга шайлигини назорат қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди.


– Фермерларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш муҳим вазифа саналади. Мавсумни қисқа фурсатларда, сифатли ўтказиш учун отрядлар тузилиб, ҳар бир гуруҳга тегишли соҳалар мутахассислари жалб этилди. Энди ҳар биримиз масъулиятни ҳис қилиб тизимли ишласак, албатта, кўзлаган натижамизга эришамиз, – деди семинарда туман ҳокими Ш.Турдалиев. – Жорий йил туманимизда 5 400 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Ўрим-йиғимда 23 та отрядлар тузилиб, 23 та комбайн бириктирилди.


Жойларда механизатор ва ишчи-хизматчиларга зарурий шароитлар яратиш, кўчма дам олиш масканлари фаолиятини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Мавсум олдилар уларни рағбатлантириш мақсадида пул мукофотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш бўйича мутахассислар томонидан кўргазмали воситалар орқали тушунтиришлар берилди.


–  Қатъий тартиб-интизом ва аниқ тизим асосида ишлашимиз керак. Агар ҳар ким аравани ўзича тортса, ишимизда унум-барака бўлмайди, кўзланган натижа чиқмайди. Шу кунга қадар ҳам ғалла парвариши бўйича ҳар бир агротехник тадбирни қишлоқ хўжалигининг етук билимдонлари, илм эгалари билан бамаслаҳат амалга ошириб келяпмиз. Бугунги семинар ана шу эзгу анъананинг узвий давоми, – деди тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов.

Семинар давомида комбайнларнинг автокарвони ташкил этилиб, мавсумга тайёрлиги яна бир марта назоратдан ўтказилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat