Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЛОВНИНГ ДЕМОКРАТИК РУҲДА ЎТИШИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2022-05-18 08:22:57    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилмоқда. Айни кунларда ушбу тадбир туманимизда ҳам юқори уюшқоқликда бўлиб ўтмоқда.


Сайлов жараёнларини яна юқори кайфиятда, белгиланган тартиб-қоидалар асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида Олтиариқ туманида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда мазкур комиссия аъзолари иштирок этиб муҳим демократик жараёнда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар унда фаол иштирок этиш орқали давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита маҳаллада амалга оширувчи шахсни танлаш ҳуқуқига эга бўлаётганликларини таъкидладилар.

Шунингдек, фуқаролар раисликка номзодларнинг келгуси фаолияти дастури билан танишиб, яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширишаётгани ҳам сайловни демократик руҳда ўтаётганидан далолат бераётгани эътироф этилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat