Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОРОМГОҲ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

×

 2022-05-17 17:08:51    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзги оромгоҳлар болажонлар учун энг севимли маскандир. Чунки улар болалик даврининг энг бахтли ва қувончли дамларини ана шундай жойларда, ўз тенгқурлари билан бирга, жўшқин лаҳзалар билан тасаввур этади.


Ҳозирда тумандаги “Юлдуз” болалар оромгоҳи болажонлар учун шай ҳолатга келтирилмоқда. Чет тиллар, шахмат ва шашка спорт тўгараги, мусиқа, компьютер, “Ёш китобхон”, тикувчилик тўгараклари, маънавият хоналари барча шароитлар билан таъминланмоқда.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев мазкур оромгоҳда бўлиб болажонларга яратилган шароитлар билан танишди. Унда оромгоҳни намунали ташкил қилиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Оромгоҳда 3 босқичда 120 нафардан жами 360 нафар болажонларнинг мароқли дам олишлари режалаштирилган.


Болажонларнинг маънавий савиясини кенгайтириш, тасаввурларини бойитиш мақсадида маънавият хоналари ташкил этилиб, газета, журнал, турли бадиий адабиётлар билан тўлдиришга алоҳида урғу берилди. 

Туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан ҳозирда ювиниш хоналари янгитдан замонавий усулда қурилмоқда. Шунингдек, ҳожатхоналар ҳам талаб даражасида жиҳозланмоқда. Ётоқхоналар янги кўрпа-ёстиқ, чойшаблар, антисептик воситалар, қолаверса, болажонларнинг саломатлиги йўлида дори-дармонлар билан етарлича таъминланмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat