Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР 5 НАФАР КИЧКИНТОЙЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИГА БОШ БЎЛДИ

×

 2022-05-11 21:57:40    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тадбиркор Баҳодиржон Тоштемиров ташаббуси билан туманнинг Янгиқўрғон маҳалла фуқарорлар йиғинида қад ростлаган 450 ўринли "Lola" тантаналар мажмуининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Мажмуанинг очилиш маросими ҳақиқий байрам тусини олди. Боиси тадбиркор яна бир хайрли ишга бош бўлиб, ҳудуддаги бир гуруҳ кичкинтойларнинг – Муҳаммаддиёр, Меҳрожбек ва Саидумарбек Умрзоқовлар, Муҳаммадюсуф Ўктамов ҳамда Муҳаммадсодиқ Содиқжоновларнинг суннат тўйини ўтказиб берди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидладилар. 

Суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлди.


Катта шодиёналик билан ўтган тўй даврасини таниқли хонандалар куй ва қўшиқлари билан безадилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat