Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-08 19:29:09    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Байрам муносабати билан уруш фахрийлари хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинади, совға саломлар топширилади. Айниқса, уруш қатнашчиларининг бошидан ўтказган қонли жанглар ҳақидаги ҳикоялари кишида ўзгача таассурот қолдиради.


Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Тўланбой ота Шокиров, Абдусалом ота Нуриддинов ҳамда Қаҳҳоржон ота Маъруповларнинг хонадонида бўлиб, Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғаси ва 15 миллион сўмлик бир марталик пул мукофотларини тантанали топширди.


Байрам муносабати билан уруш фахрийларининг хонадонида ташкил этилган тадбирларда секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.


– Ҳеч қачон уруш бўлмасин, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдусалом ота Нуриддинов. – Мана неча йилдирки ўша мудхиш кунларни эслайман. Қанчадан қанча дўстларим қурбон бўлди. Бугун эса роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаяпман. Илоҳим юртимизга кўз тегмасин.

Иккинчи жаҳон урушида қон кечиб, тинчлик учун курашган ва урушдан кейин юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Иккинчи жаҳон урушининг тирик афсоналарига узоқ умр, мустаҳкам соғлик тиланди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat