Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУ ЙИЛГИ РЕЖА – 5 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ!

×

 2022-05-04 16:54:51    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқда бодринг, турп етиштириш ҳадисини олган оилалар жуда кўп эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ёш тадбиркор Нуриддин Алиқулов ана шундай оилада улғайган.


У Фарғона давлат университетида ўқиб юрганидаёқ мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш бўйича ҳаётий тажриба, амалий билим-кўникмага эга бўлди. Ҳозирги кунда у “Nirt Fruit” фермер хўжалиги раҳбари. Хўжалик тасарруфида мева боғлари ташкил этилган. МДҲ давлатларига мева-сабзавотлар ташиш хизмати йўлга қўйилган бўлиб, 50 га яқин замонавий юк автомашиналари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш совутгичли омборхонанинг умумий сиғими 2,5 минг тонна. 2021 йили фермер хўжалиги томонидан хорижга 3,5 млн. АҚШ доллари ҳажмида мева-сабзавотлар экспорт қилинди.


Тадбиркор экспорт борасида Россия, Марказий Осиё давлатлари билан чегараланиб қолмоқчи эмас. Яқин йилларда экспорт географиясини араб давлатлари, Хитой, Корея Республикаси, Европа мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш ниятида. Бунинг учун замонавий лабораториялар, интенсив боғлар ташкил этиш, мева-сабзавотларни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш тармоқларини ишга туширишни мақсад қилган. Транспорт-логистика хизматини янада ривожлантириш бўйича истиқболли бизнес-режага эга.

- Бу соҳага илмий асосда ёндошиб, фақат мавсумий эмас, йилнинг тўрт фаслида ҳам жаҳон бозорларини эгаллаш ҳаракатида бўлишимиз керак,-дейди у. – Биз ҳозирча маркетинг ишларини бугунги кун талаби ассида ташкил эта олаётганимиз йўқ. Мисол учун, туркиялик фермерлар Россия бозорини деярли йил давомида мева-сабзавотлар билан таъминлайди. Маҳсулотларини бизга қараганда икки-уч баробар қиммат сотади.


2022 йилда фермер хўжалиги аъзолари мева-сабзавотлар экспорти ҳажмини 5 млн. АҚШ долларига етказиш ва фаолиятини истиқболли янги тармоқлар ҳисобига янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat