Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОДАМЛАР ҚАЧОН ТИББИЁТДАН РОЗИ БЎЛАДИ?

×

 2022-05-04 15:50:18    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентнинг 2021 йили Фарғона вилоятига амалга ошириган ташрифи чоғида Олтиариқ туманини “Намунали тиббиёт маскани”га айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланган эди.

Шу асосда туман тиббиёти моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 24,5 млрд. сўм ажратилиб, 9,5 млрд. сўми таъмирлаш, 15 млрд. сўми жиҳозлаш ишларига сарфланди.

Очиғини айтганда, тиббиёт соҳаси бўйича ҳали эътироз кўп. Яқин йилларда ушбу соҳа фаолияти жаҳон андозлари даражасида ислоҳ қилингач, одамларимиз тибииётдан тўлиқ рози бўлади.

Мамлакатимизда илк маротаба Олтиариқда “Электрон поликлиника” тизими жорий этилгани, 8 та оилавий поликлиника, 6 та оилавий шифокорлик пунктлари замонавий мезонлар асосида таъмирлангани ислоҳотларнинг дастлабки ҳаётбахш самараси дейиш мумкин.

Айни жараёнда бирламчи даволаш профилактика муассасаларининг оилавий шифокорлари, патронаж ҳамширалари компьютер жамланмаси, планшетлар, оптик толали интернет тармоғи билан таъминланди. Ҳар бир поликлиника лабораторияси, ЭКГ, УТТ аппаратлари ҳам электрон тизимга уланди. Марказий шифохонада, Тинчлик шаҳарчаси тиббиёт муассасаларида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилди.

2022 йилда туманда тиббиёт муассасаларини янада мақбуллаштириш, 50 дан ортиқ мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Вилоятда илк ташаббус сифатида Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими мудири Баҳодиржон Қўчқоров яқинда Олтиариқ туманида икки нафар беморда малоинвазив жарроҳлик амалиётини ўтказди. Жарроҳлик амалиёти эндоскопик камера орқали юқори технологик ускуналарда амалга оширилди.

Шуҳратхон БУЗРУКОВ,

Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat