Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-04 15:46:14    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

Унда туман ҳокими Ш.Турдалиев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Олтиариқ туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди.

Ҳар бир маҳаллада иш бошлаган ёшлар етакчиларининг биринчи галдаги вазифаси 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар манфаатларини таъминлашга йўналтирилган манзилли дастурларни шакллантиришдан иборатдир.

Шу сабабдан, Олтиариқ туманида ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда иш олиб бораётган 72 нафар ёшлар етакчисига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

Учрашувда бу каби имконият ва шароитлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш сифатини ошириш, белгиланган вазифаларга масъулият билан ёндашиб муваффақиятли бажаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Аввалроқ тумандаги маҳаллаларда иш бошлаган ҳар бир ёшлар етакчисига замонавий планшетлар топширилган эди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat