Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-05-04 15:43:40    322

PDF юклаш
Чоп этиш


Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, Олтиариқ туман Давлат архиви ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган Ижодий-маданий тарғиботчилардан иборат Маънавиятчилар гуруҳи Рамазон ҳайити арафасида туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Қаҳҳоржон ота Маърупов, Абдусалом ота Нуриддинов, Тўланбой ота Шокиров, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нурлиобод” фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муротова ҳамда 1-гуруҳ ногирони, “Жасорат” медали соҳибаси, истеъдодли шоира Санобархон Тошхўжаеваларнинг ҳолларидан хабар олиб, уларни байрам билан табрикладилар.

Маънавият фаоллари ўчмас жасорат эгалари бўлмиш Уруш фахрийларини ҳамда ўзининг аёл жуссасида юксак матонатни кўтариб турган муқаддас аёлларни табриклаб, ўзларининг эзгу ниятлари ва дил изҳорларини билдиришди. 

Бугунги муборак кунларга етказгани учун, тинчлик ва осойишталик, фаровон ҳаётни тақдим этгани учун аввало Яратганга шукроналар айтилди. Кўпни кўрган, турмушнинг турли машаққатларини сабр ва бардош билан енгиб ўтган метин ирода соҳиблари ўзлари англаган ҳаёт ҳикматларини меҳмонлар билан ўртоқлашдилар.

Бу каби саховат, инсонпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган тадбирлар юртимиз узра давом этмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat