Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚДА "ЎЗБЕКИСТОН ЛОЛАСИ" ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2024-03-09 22:16:40    967

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Қахрамони, марҳум Лолахон Муротова хотирасини абадийлаштириш, унинг хаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ўзбекистон Лоласи" деб номланган хотира тадбири ўтказилди.

9 Март - Лолахон Муротова таваллуд топган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги Оила ва ва ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Кавлонова, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари З.Раҳмонов, вилоят жамоатчилик Кенгаши вакили Х.Комилов, "Тадбиркор аёл" уюшмаси раҳбари Д.Меҳмонова ҳамда "Эркин Воҳидов" ижод мактаби ўқувчи ва мураббийлари, бир гуруҳ вилоят ва туман фаоллари, сектор раҳбарлари, Лола опа билан хамкасб ва хамкорликда ишлаган турли соҳа вакиллари қанташдилар.

Меҳмонлар иштирокида Лолахон Муротова мангу ором топган қабристонда қуръон тиловат қилинди. Қахрамонимиз туғилиб ўсган хонадонда у ҳақда ширин хотиралар ёдга олинди.

Лола опа ташкил қилган "Нурли обод" фермер хўжалиги дала шийпонида ўтган йили туман ҳокими ташаббуси билан Лолахон Муротованинг 65 йиллигига атаб экилган лола гуллари қаторига бу йил яна 66 туп лола гул ҳамда лола дарахтлари экилди. Бу анъанани давом эттириб, келгусида Лола опа яшаб, меҳнат қилган фермер дала шийпонида алвон лолазор бунёд этилади.

Олтиариқ туман ҳокими Ш.Турдалиев Лолахон Муротованинг хаёти ва фаолияти тўғрисида гапириб, унинг хотирасини абадийлаштириш учун Юртбошимиз ташаббуси билан вилоят ва туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари З.Раҳмонов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, "Тадбиркор аёл" уюшмаси раҳбари Д.Меҳмонова ва бошқалар "Ўзбекистон Лоласи" ҳақида ўз хотираларини эсладилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қ.Тожиев ижросидаги "Лолахон" қўшиғи олқишлар билан қарши олинди.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.