Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-03-02 01:07:34    1023

PDF юклаш
Чоп этиш



Ёшларда катта қизиқиш уйғотган сектор раҳбарлари кубоги ўйинлари якунланди.

Мусобқалар ижтимоий комплекс - Ёшлар ишлари агентлиги, ҳокимлик Ахборот хизмати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Спорт мактаби, Маданият бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ва Ички ишлар бўлими ҳамкорлигидаги режа асосида юқори савияда ташкил қилинди.

Қизғин бахслар билан ўтган мусобақаларнинг тақдирлаш маросимида туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман прокурори Р.Тиллаев, ДСИ раҳбари И.Султонов, ИИБ бошлиғининг ўринбосари Т.Султонов, ҳоким ўринбосари А.Исломовлар қатнашди.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев мусобақалардан мақсад ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Ғолиблар кубок, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

"Беш ташаббус олимпиадаси" га саралаш вазифасини ўтаган ушбу мусобақаларни ҳар йили февраль ойида ўтказишга келишилди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi