Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШИ КЕРАК

×

 2023-05-31 12:45:39    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлиги ҳамда олтиариқлик тадбиркор Абдусаттор Ахмадқулов ташаббуси билан "Сардор" тантаналар саройида 16 та МФЙларда яшовчи 16 нафар болаларга хатна тўйи ўтказилди.

Шинам тўйхона ва файзли даврада тўпланган тўйболалар ҳамда  уларнинг оила аъзолари, тенгдошлари чеҳрасидаги мамнуният кўнгилларни шод этади.

Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев болаларни бугунги шодиёна кун билан қутлади. Сектор раҳбарлари билан биргаликда тўйболаларга совғалар ва "тўёона пуллари" топширилди. 

Даврада сўзга чиққан маҳаалла фаоллари ва нуронийлар, тўйболаларнинг оналари 1-июнь - Халқаро болаларни химоя қилиш куни арафасида ўтказилаётган хайрия тадбирлари ҳамда меҳр-саҳоват ишлари учун ташкилотчиларга миннатдорлик изхор қилдилар.

Хатна тўйига ташриф буюрган машхур сакнъаткорлар ҳамда томоша гуруҳларининг ижролари даврани янада қизитди.


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi