Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАЛАРИ

×

 2022-09-03 09:00:15    299

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туман Йўл пудрат Унитар корхонаси жамоаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини катта шодиёна билан нишонладилар. 

Байрам дастурхонига корхонада меҳнат қилиб, нафақага чиққан нуронийлар, ишчи-хизматчилар, муҳандис-техник ходимлар таклиф этилдилар. 

Тадбирда туман ҳокими Ш. Турдалиев иштирок этиб, йўлсозларни Ватанимиз Мустақиллиги байрами билан қизғин табриклади. Туманда ободончилик ва бунёдкорлик ишларига қўшаётган хиссалари учун миннатдорчилик билдирди. Бир гуруҳ ишчиларга "Фахрий ёрлиқ" ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Бундан ташқари корхонада маънавий-маърифий соҳада йўлга қўйилган ишлар ижобий баҳоланди. Жамоада ташкил этилган "Маънавият кутубхонаси" учун энг сара бадиий асарлар тўплами совға қилинди. 

Байрам тадбирига Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси тарғиботчиларидан иборат санъаткорлар ва ижодкорларнинг дастурлари янада файз бағишлади.