Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6024 сонли Фармони ижроси таъминланмоқда.

×

 2022-08-10 19:44:27    179

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигининг ўрни ва аҳамияти салмоқли. Деҳқон ва фермерларимиз томонидан етиштирилаётган пахта, ғалла ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларидан юқори ҳосил олишнинг омили қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг унумдорлигини ошириш билан боғлиқ. Шу мақсадда туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ва соҳа мутахассислари томонидан тизимли ишлар ташкил этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6024 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олтиариқ туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилган. Мазкур Дастур асосида туманнинг Азимобод, Навоий ва Нуробод массивларида зовур тармоқларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. “Ўрта Қизилтепа”  тизимидаги зовур тармоқларининг жами 169 км. узунликдаги қисмидан 29.69 км. хўжаликлараро, 134.31 км. ички зовурлар тозаланиши назарда тутилган. Бу билан 3067 гектар экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади.