Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

×

 2022-08-10 19:39:10    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар замирида инсон қадри ва уни улуғлаш мақсади назарда тутилади. Жумладан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва бу борада хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда саломатлик посбонларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли амалга оширилмоқда. Олтиариқ тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мисолида ҳам бундай ўзгаришлар ўз аксини топган.  Пандемия шароитида туман аҳолисини коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, 28,18 миллиард сўмлик вакцина, дори-дармон, шахсий ҳимоя воситалари, зарарсизлантирувчи моддалар ва жиҳозлар келтирилди. Бўлимда вакциналарни сақлаш учун омборхона қурилди. Маҳсулотларни ҳудудларга сифатли етказиш учун махсус автотранспорт билан таъминланди. Бактериологик лабораторияни таъмирлаш, кимёвий лабораторияни янгитдан ташкил этиш учун 702 миллион сўм ҳамда зарур воситалар билан жиҳозлаш мақсадида, 852 миллион сўм маблағлар сарф этилди.  Туман аҳолисини коронавирусга текшириш учун 532,03 миллион сўмлик ПЗР аппарати билан таъминланди. Аҳамиятлиси, мазкур бўлим шу пайтгача 1940 йилда қурилган бинода фаолият юритиб келган. 2007 йилдан буён қайта қуриш учун зарур ҳужжатлар шакллантирилган бўлса-да, ишлар амалга ошмай келмоқда эди. Мутасаддиларнинг сайъ-ҳаракатлари билан 2023 йилда бинони қайта қуриш учун лойиҳа-смета ишларига киришилди.  Бундан ташқари, ходимларнинг иш ҳақлари оширилди. Пандемия даврида қўшимча маблағ билан таъминланди.