Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА – ЁШЛАР БАЙРАМИ

×

 2022-06-29 19:01:27    257

PDF юклаш
Чоп этиш


30 июнь – Ёшлар куни республикамизда ёшларнинг энг севимли байрамига айланиб улгурди. Сана муносабати билан жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.


"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги маданий дастурнинг навбатдагиси Чордара маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Исломов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.Қундузов ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар жамиятимизнинг барча жабҳаларига дадил кириб келаётган, ҳар томонлама баркамол авлод вакилларининг мавқеи тобора юксалиб бораётганини, ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёшлар ҳар қачонгидан фаол, ташаббускорликларини намоён этиб келаётганликлари таъкидланди.

Тадбир аввалида ҳудуддаги 28-умумтаълим мактабини олтин медалга тамомлаган 3 нафар ёшларга эсдалик совғалари тантанали равишда топширилиб, келгуси ўқишларига омадлар тиланди.


– Ёш авлодни ҳар томонлама, бугунги шиддатли замонга муносиб этиб тарбиялаш олдимизда турган энг муҳим вазифадир, – дейди маҳалладаги ёшлар етакчиси Т.Сирожиддинов. – Ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини орттириш билан бирга, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, қолаверса, уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.


Тадбирда хушовоз хонандалар Нодирбек Холбоев, Фаррух Набиев ва бошқа бир қатор ёш истеъдод эгалари томонидан куйланган Ватанни, мустақилликни ва ёшликни тараннум этувчи тароналар барчага бирдек манзур бўлди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat