Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР МУҲОКАМАДА
2022-06-28 11:04:58 209
Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Б.Раҳмоналиев ва халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.
Унда Асосий қонуннинг айрим жиҳатларини бугунги замонавий дунё талабларидан келиб чиқиб ҳаётга мослаштириш, аслида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали конституция мукаммаллаштирилиши, такомиллаштирилиши, шу тариқа унинг асосий мазмун моҳияти сақлаб қолиниши ҳақида сўз юритилди.
Муҳокамада сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, конституциявий қонун лойиҳаси бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутаётганлиги таъкидланди. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Маърузачи ўз сўзини давом эттириб, ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлганлиги, бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатиб қўйганлигини тушунтириб ўтди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat