Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2022-06-25 15:30:05    271

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида бугунги кундаги энг муҳим воқеалардан бири, бу шубҳасиз, конституциявий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди.

Ўткан йилларда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегияси асосидаги улкан ислоҳотлар ва унинг якуни ҳамда сарҳисоби конституция даражасида ислоҳотлар ўтказиш заруриятини кун тартибига олиб чиқди. Конституциявий ислоҳотларнинг амалга ошириш зарурияти бир қанча мезонларга боғлиқ ҳамда у бугунги кунга қадар бир қанча босқичларни босиб ўтганига барчамиз бевосита гувоҳ бўлдик.

Давра суҳбатида бугунги кунда халқимизнинг орзуси, эзгу истаги, олий мақсади бўлган том маънодаги инсонпарвар ва адолатли, эркин ва демократик, обод ва фаровон, дунё мамлакатлари билан ҳар томонлама рақобатбардош мустақил давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси – фуқароларнинг қалбидан чуқур жой олиб, уни ҳаётга татбиқ этиш умуммиллий ҳаракатга айланиб улгургани алоҳида эътироф этилди.

Конституциявий ислоҳот бу – “Янги Ўзбекистонга – янгиланган Конституция” лозим, деб ҳисоблаётган аҳолининг кенг қатлами ва сайловчилар амри, хоҳиш-иродаси, шунингдек, мамлакатдаги шиддатли демократик ислоҳотлар, биз яшаётган замоннинг талаби эканлиги давра суҳбатида таъкидланди.

Шунингдек, лойиҳа бўйича йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди. Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро Конституцияга ўз таклифини билдириши айтиб ўтилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat