Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИ – “ЎСИШ НУҚТАСИ”

×

 2022-06-23 09:16:18    513

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси белгиланди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил сентябрь ойида ва жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу масала батафсил ўрганилиб, шаҳар-туманларни мамлакатимиз вилоятлари кўмаги билан ўзаро ҳамкорликда ривожлантириш тавсия этилди.


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят мутасаддилари ўтган йилнинг декабрь ойидан буён Қорақалпоғистон Респуб-ликасининг Бўзатов туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, лойиҳалар келишиб олинди. Таъкидлаш ўринлики, фарғоналиклар томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами кундан кунга ривожланиб, тобора кенг қулоч ёзяпти.

Ўтган қисқа фурсат ичида ҳудуддаги 750 га яқин хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хизмат кўрсатиш ва томорқадан самарали фойдаланиш “ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланди.

Кам таъминланган, эҳтиёжманд, ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аҳоли қатлами алоҳида тоифалар бўйича рўхатга олинди. Шу асосда шаҳарча фуқаролар йиғинининг “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган 25 та оилага тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб берилди. Шаҳарча марказида, “Ҳунармандлар аллеяси”да ўнлаб истиқболли бизнес-лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Шаҳарча кўчаларида Олтиариқ тажрибаси асосида узум токлари ташкил этилган бўлса, аҳоли томорқаларига Қува туманидан келтирилган мевали кўчатлар экилди. Умуман олганда, Фарғона вилоятидан келган дўстларимиз ёрдамида ҳар бир оила томорқасидан фойдаланиш борасида маҳорат дарслари ўтказилди. Томорқалари ва узум токлари остига эртаки картошка, редиска, булғор қалампири, карам, турли кўкатлар экилиб, халқимиз аллақачон илк ҳосилдан баҳраманд бўлмоқда.

Қутлимурод Жонибеков оиласида 4 киши истиқомат қилади. Фарғоналиклар томонидан қурилган иссиқхонага помидор экилди. Кўчадаги сўриток тагида бодринг, булғор қалампири парваришланяпти. Ўз навбатида, вилоят аҳли томонидан берилган икки бош қўй, беш юз та жўжа боқишга мўлжалланган миниинкубаторий оила аъзоларини муқим даромад манбаи билан таъминлайди.

Рейимбай Исмамуратов оиласи ҳам Фарғона тажрибаси бўйича паррандачилик тармоғини йўлга қўйди. Ҳозирги кунда хонадонда водийдан келтирилган 1000 тага яқин жўжалар боқиляпти. Шу тариқа мазкур юмуш орқали хонадон бекаси, икки нафар қўшни аёлнинг доимий бандлигини таъминлашга эришилди.

Абдухайр Абдукаримов томорқачиликка жуда қизиқади. Олтиариқдан келтириб экилган узум кўчатларини меҳр билан қараяпти. Олтиариқлик миришкорлар ўзлари олиб келган бетон таянч устунларни шундай қулай тартибда жойлаштиришдики, узум ҳосилга киргунга қадар унинг остидан бемалол қўшимча экинлардан даромад олиб туриш мумкин. Ҳозир кунда узум токи тагида булғор қалампири, бақлажон илк ҳосил нишоналарини кўрсатиб қолди.

Бу каби хонадонларнинг кўчадаги бўш ер майдони қуриб-қақшаб, ахлат уюми йиғилиб ётарди. Энди кўрган кўзни қувнатадиган даражада обод ва кўркам жойга айланиб бормоқда. Энг асосийси, томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳар бир хонадонда иштиёқ, ғайрат-шижоат пайдо бўлди. Ҳар бир оилада тадбиркорлик кўникмаси шаклланиб бораётгани энг катта ютуғимиз.

Нурлан ЖАНДУЛЛАЕВ,

“Бўзатов” шаҳарча фуқаролар йиғини бўйича ҳоким ёрдамчиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat