Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2023 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ
2022-06-14 14:12:41 233
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 – 25 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Режага асосан аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
– 1-5 ноябрь кунлари – интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
– 6-10 ноябр кунлари – интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
– 11-22 ноябрь кунлари – аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун);
– 23-25 ноябрь кунлари – ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Олтиариқ тумани статистика бўлими.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat