Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЕР УЗУМ, ОСМОН УЗУМ...
2022-05-13 22:09:24 286
Ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг Олтиариқда ўтган болалик йилларини хотирлаб, ёзган ажойиб бир шеъридаги “Ер узум, осмон узум...” деган бетакрор сатрлар бир ўқишдаёқ эсда қолади. Бугун Қапчуғайнинг бепоён қир-адирликларида 1000 гектар ерда барпо этилаётган узумзорнинг тўрт-беш йилдан кейинги манзарасини тасаввур этиб, ана шу сатрлар хаёлимда қайта-қайта жонланмоқда.
Туманимиз аҳли деҳқончиликда жуда ҳам миришкор. Кейинги йилларда олтиариқликлар тадбиркорликда ҳам қувонарли ютуқларга эришмоқда.
Бугун тарихий воқеликка кекса авлод вакили сифатида мен ҳам амин бўлдим. Давлатимиз раҳбари мазкур токзорларга ташриф буюриб, олиб борилган кенг кўламли ишлар билан танишди. Самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтган суҳбатларда олтиариқликларнинг узумчиликдаги катта тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, келгусида бу ерда экспортбоп ва харидоргир узумлар етиштирилишига ишонч билдирилди.
Албатта, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги бу каби хайрли ишлар яқин келажакда ўз самарасини бериб, бу кенгликларда офтобнинг заррин нурларидан тилни ёрар даражада тотли бўлиб етилган узумлар жаҳон бозорини забт этади.
Комилжон ПАРМОНОВ,
меҳнат фахрийси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat