Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУРИЛИШ ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН
2023-05-17 18:42:23 279
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги ПҚ-408-сонли қарори ижроси Олтиариқ тумани Гулистон маҳалласида ҳам амалга оширилмоқда.
Ушбу қарорга асосан маҳалладаги эски, яроқсиз ҳолатга келиб қолган 6,5 км ичимлик суви тармоғи, ҳамда 3,0 км оқова сув тармоғи янгитдан тортилиб, жами 2,36 млрд сўмлик ишлар бажарилиши кўзда тутилган.
Бунинг натижасида Гулистон маҳалласидаги ва унга ёндош Ҳ.Олимжон, Ўзбекистон ва Тинчлик маҳаллаларидаги 600 дан ортиқ хонадон узлуксиз равишда сифатли ичимлик суви билан таъминланади ҳамда санитария осойишталиги яхшиланиши натижасида аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича катта қадам ташланади.
Маҳаллалар аҳолиси сўнгги йилларда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларидан мамнун эканлигини билдирмоқдалар.