Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2023-05-05 15:42:05    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактабларда фаолият юритаётган идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришни бугунги глобаллашган замонда вазиятнинг ўзи талаб этмоқда. 


Қўриқланаётган объектларда жиноят, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар бериш тартиблари билан эса ҳар бир идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимлари бохабар бўлишлари лозим.


Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан Олтиариқ туманидаги умумтаълим мактабларининг директорлари, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда идоравий қоровуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.


Унда умумтаълим мактабларида жамоат ҳамда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, йигит-қизлар орасида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди.


Очиқ мулоқотлар давомида давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш лозимли ҳам қайд этилди.