Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“САХОВАТ ВА КЎМАК” – ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ДОЛЗАРБ МАСАЛА!
2022-07-28 16:37:52 246
Сир эмаски, пандемия сабаб юртимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, тиббий, ижтимоий ҳимоя кучайтирилди.
Карантин чоралари кўрилган вақтда бир қатор юртдошларимиз иш жойлари, даромад манбаларидан маҳрум бўлиб, бир мунча иқтисодий қийинчиликлар юзага келди. Бу каби муаммоларга ҳамда камбағалликка барҳам бериш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бор, доимий иш жойини йўқотган шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлари билан таъминлаш кўзда тутилган эди.
Ҳозирда ҳам “Маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” ишлаш орқали ёрдамга муҳтож оилалар ўрганилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси кўмагида эҳтиёжмандларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, узоқ вақт даволанаётган беморларга ёрдам кўрсатиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга эришилмоқда.
2022 йил 1 январь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамида 48 млн. 231,6 минг сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб ўтган олти ой давомида Олтиарик тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 492 млн. 730,1минг сўм маблағ келиб тушди.
Олти ой давомида Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаш қарорлари асосида қарийб 355 оилага 318 млн. 080,0 минг сўм маблағ сарф этилди.
Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 72 нафар фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга
36 млн 880 минг сўм маблағ йўналтирилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган 11 нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 54 млн 840 минг сўм маблағ йўналтирилган.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 272 нафарига 226 млн 360 минг сўм маблағ йўналтирилди.
2022 йил 1 июль ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамида 174 млн 650.1минг сўм пул маблағлари мавжуд.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Олтиариқ туман бўлими.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat