Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Маҳалла кубоги" мусобақаси ўтказилди

×

 2022-03-25 18:31:18    208

PDF yuklash
Chop etish


“Ёшларнинг бўш вақти етакчининг иш вақти!”, шиори остида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Муроджон Қундузов ҳудудидаги Чордара маҳалласида маҳалладошлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди. Маҳалла раиси Латифжон Маъмуров ҳамда Ёшлар етакчиси Тўйчибек Сирожиддинов ташаббуси билан ташкил этилган мусобақа қарийб икки ҳафта давом этиб, 8 та жамоа ўзаро майдонда тўп сурди. Финал босқичига эса “Янгиобод 1” ва “Ҳамжиҳат” жамоалари етиб келди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса “Ҳамжиҳат” жамоаси 4:2 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларни тақдирлаш маросимида сектор раҳбари М.Қундузов ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этиб, ғолиб жамоага “Маҳалла кубоги”ни тантанали равишда топширдилар. Шунингдек, “Энг яхши тўп урар”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши дарбозабон” каби номинацияларда ҳам бир гуруҳ ёшлар муносиб тақдирландилар. – Маҳалламизда спорт мусобақалари мунтазам равишда ташкил этиб келинади. Ҳудудимиздаги 28-мактаб билан яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мактабнинг спорт зали ҳам ҳамиша ёшлар ихтиёрида, – дейди ёшлар етакчиси Тўйчибек Сирожиддинов. – Соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи бундай тадбирлар яна давом этади.