Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ туман ҳокимининг тиббиёт ходимларига байрам табриги

×

 2022-11-12 16:43:47    123

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли тиббиёт ходимлари, азиз шифокорлар!

            Сизларни бугунги шодиёна-Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни байрами билан Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши номидан қизғин табриклайман.

            Сиз эл-юрт саломатлигини муҳофаза қилишдек шарафли касб эгаси сифатида ҳамиша қадрланасиз.     Чунки, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз.

Айнан шу жиҳатдан ҳам ҳамиша жамиятимизнинг етакчи кучи сифатида намоён бўласизлар.

            Тумандаги барча тиббиёт ходимларини, хамшира ва шифокорларни ҳамда соҳа фахрийларини бугунги байрам билан яна бир бор муборакбод этаман.

            Сизга ва оилангизга тинчлик-осойишталик, захматли ишинларингизда муваффақият ҳамда тани-сиҳатлик тилайман.

 

Олтиариқ туман ҳокими Ш.Турдалиев