Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЗАРБДОР 40 КУНЛИК АВЖИДА

×

 2022-11-02 16:08:05    154

PDF yuklash
Chop etish


“Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида ўтказилаётган “Зарбдор 40 кунлик” кўчат экиш тадбирлари Олтиариқ туманида қизғин тусга кирди.

Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-мактабгача таълим ташкилотида “Онажоним табиат” деб номланган тадбир ўтказилди. Педагог тарбиячилар атроф-мухит мусаффолиги, табиат неъматлари ва бахтиёр болалик мавзуларида жажжи болажонлар билан биргаликда тайёрлаган дастурларини намойиш этишди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими, Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда тумандаги 34 та мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирок этишди.

“Зарбдор 40 кунлик” арафасида ўтказилаётган ушбу тадбир боғча мудирлари учун яшил макон ташкил этишга бағишланган семинарга ҳам уланиб кетди.

Туман мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган семинарда Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими мутаҳассислари томонидан кўчат экиш ва дарахтларни парваришлаш мавзуларида тушунчалар берилди.

Шу куни 7-мактабгача таълим ташкилоти худудида 400 тупдан зиёд павлония, сасна каби манзарали ҳамда мевали дарахтлар экилди.