Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Фарғона ва Сўғд бизнес-форуми

×

 2022-09-12 11:56:54    338

PDF yuklash
Chop etish


Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Фарғона ва Сўғд бизнес-форумида савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан умумий қиймати 19 миллион доллар бўлган 11 та ҳужжат имзоланди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига сафари дастури доирасида Хўжанд шаҳрида Фарғона ва Сўғд бизнес-форуми ҳамда икки вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада 20 дан ортиқ Фарғона вилояти корхоналари 80 турдан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Шунингдек, икки вилоятнинг 100 дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этган бизнес-форум ўтказилди. Унда ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳиятлари тақдимот қилинди.