Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИАРИҚДА ЯНА БИР ТИББИЙ МАСКАН ОЧИЛДИ

×

 2022-09-03 09:07:18    334

PDF yuklash
Chop etish


1-сентябрь - Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи. Олтиариқ тумани Чордара маҳалласида байрам шукуҳи авжида. Сабаби, туман ҳокимлиги ҳамда МФЙ фаоллари томонидан маҳаллада янги барпо этилган тиббий пунктнинг ҳам очилиш маросими ўтмоқда.

Қишлоқ аҳолиси, оқсақоллари, хотин-қизлар ва ёшлар жам бўлишиб, қўшалоқ хурсандчиликни нишонламоқда.

Туман ҳокими Ш. Турдалиев Мустақиллик байрами билан табриклаб, янги тиббиёт масканининг очиб бериш учун нуронийларни таклиф қилди. Ушбу саломатлик пунктини ташкил этишда фаоллик кўрсатган ташаббускорларга туман ҳокимининг совғалари топширилди.

Маҳалла аҳли, айниқса, кексалар ва оналар кўпдан бери орзу бўлиб келган тиббий хизмат кўрсатиш пунктининг иш бошлаши ҳақиқий совға бўлганини таъкидлашди. Нуронийлар эса инсон қадри учун қилинаётган ишлар, унга бош-қош бўлаётган юртбошимизга, вилоят ва туман ҳокимликларига миннатдорчилик билдириб, дуо қилдилар.

Тиббиёт пунктида жарраҳлик амалиётидан бўлак барча муолажалар амалга оширилади. Беш нафар малакали тиббиёт ходимлари худуддаги 2000 нафардан ортиқ аҳоли саломатлиги учун хизмат кўрсатадилар.