Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сенатор сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди
2022-03-28 18:21:10 241
Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова Олтиариқ туманида бўлиб фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Сенатор ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари Чинортаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га сайлов ўтказувчи сайлов участкасида сайловчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Туман маданият марказида ташкил этилган участка бугунги кунда сайловга тайёр ҳолатда бўлиб, тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. Туманда мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловни юксак савияда ташкил этиш ҳамда фаол ва фидойи, элу юрт ичида ўз нуфузига эга шахсларни сайлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, Сенатор Манзура Салимова томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини намунали ўтказиш бўйича масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.