Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайловолди чора-тадбирлар режаси ва вазифалар тақсимоти белгилаб олинди
2022-03-25 18:41:44 283
Барчамизга маълумки, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 март куни ўтказилган мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилиниб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди. Шунингдек, сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди. Айни пайтда ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузилмоқда. Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги томонидан туманга бириктирилган вакил Шерзод Каримов ва туман комиссиясининг аъзолари иштирок этдилар. Туманда мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловни юксак савияда ташкил этиш ҳамда фаол ва фидойи, элу юрт ичида ўз нуфузига эга шахсларни сайлаш зарурлиги қайд этилди. Йиғилишда Сайловолди чора-тадбирлар режаси ва вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.