Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз шукуҳи давом этмоқда

×

 2022-03-25 18:38:22    193

PDF yuklash
Chop etish


Миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган Наврўзи олам ҳар бир гўшада ўзига хос тарзда тантанали нишонланмоқда. Ана шундай тантановор руҳда ташкил этилган байрам тадбири тумандаги “Оқмозор ота” зиёратгоҳида ўтказилди. Устоз маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этган тадбирда туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев сўз олиб, йиғилганларни Наврўзи олам билан қутлади. Шунингдек, туман ҳокими фуқароларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларидаги ишларда фаол бўлишга чақирди. – Наврўз кунларида фақат яхшиликлар ҳақида гапирилади, Яратгандан қут-барака тилаб, ишга киришилади. Биз ҳам ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалламиздаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича тизимли ишларни олиб борамиз, – дейди биз билан суҳбатда Устоз маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Ҳожикамолов. Шу куни боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди.