Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз байрами Бўрбонлиқ қишлоғида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди

×

 2022-03-25 18:34:16    225

PDF yuklash
Chop etish


Шоду хуррамлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик айёми - Наврўз байрами Бўрбонлиқ қишлоғида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди. Барчанинг юзида табассум, бугунги кундан розилик, шукроналик ҳисси балқиб турибди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Турдалиев иштирок этиб, барчани Наврўзи олам билан табриклади. Туман ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, инсон манфаати, халқимизнинг бахтли яшаши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Нуронийлар Наврўз айёми қутлуғ келиб, мамлакатимиз далаларида ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, келгуси йил яшариш ва янгиланиш тантаналарига тинчлик-фаровонликда етказишини Аллоҳдан сўраб эзгу тилаклар билдирдилар. Хушовоз хонандаларнинг дилтортар тароналари, миллий куй-қўшиқлар, ёшлар иштирокидаги халқ ўйинлари кечага янада файз улашди. Дошқозонда миллий таом ош дамланди. Файзли дастурхон атрофидаги нуронийларнинг суҳбатларидан юз-кўзларида чексиз шодлик мужассам.