Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шоду хуррамлик айёми

×

 2022-03-25 18:30:11    287

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманидаги барча маҳаллаларда, кўчаларда, меҳнат жамоаларида Наврўз шодиёналари катта шоду ҳуррамлик билан нишонланмоқда. Халқ сайллари ташкил этилиб, кексаю ёшда байрам кайфияти зоҳир. Тумандаги Обод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Бир дастурхон атрофига йиғилган маҳалладошлар олдига баҳорий таомлар, пишириқлар тортилди. Бу йилги Наврўз шодиёналари ҳар йилгидан ҳам ўзгача тарзда, уюшқоқликда ташкил этилди. Тадбирда Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев иштирок этиб, йиғилганларни Наврўз айёми билан қутлади. Нуронийлар ҳам эзгу тилакларини изҳор этишиб, дуога қўл очишди. Даврага ўзгача файз бериб турган келинларнинг саломларида Наврўз нафаси уфуриб турди. – Маҳалламизда 2870 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Аҳмедов. – Маҳалладошларимиз бугун баҳор юмушлари билан банд. Обод маҳалламиз янада ободлик сари юз тутмоқда. Айниқса, тадбиркорликни янада ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратмоқдамиз. Биргина йил бошидан буён тадбиркорлар Зарнигор Ғаниева ва Маҳлиё Аҳмедовалар томонидан тикув цехи очилиб, 40 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар ишли бўлди. Наврўз шодиёналари барча гўшалардан давом этмоқда. Ҳа, улуғ айём арафасида қалбларимизда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг гўзал байти такрорланади: Зулфу рухсор ила коминга мени еткурсанг, Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсин Наврўз.